Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия йўл ҳаракати вақтида учрайдиган "гаджет касаллиги"га қарши курашни бошлади
Бир йил аввал Германиянинг Аугсбург шаҳрида ўз мобиль қурилмаларининг экранига тикилиб, йўлдан ўтаётган бошқа одамларни пайқамай қолувчи ҳайдовчилар эътиборини тортувчи махсус светофор тизимини ўрнатишди. Муҳими, бу тизим баъзида хавфли вазиятларни қўзғатувчи ҳолатлар ва мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга ёрдам беради.
Нидерландиянинг Бодегравен-Реувейк шаҳрида ҳам гаджетларга қарам инсонлар сони ортгани сабаб шаҳар маъмурияти инсонлар хавфсизлигини таъминлаш учун немис тажрибасини синовдан ўтказди ва Plus Lightlines светофорини ўрнатди.


Тизим LED чизиқчаларида классик светофорнинг кўчирилган ёруғлигини акс эттирган бўлиб, у йўловчилар қатнов қисмидаги йўлка четига ўрнатилган. Ёруғлик интенсивлиги етарли даражада юқори бўлиб, у кечаси ҳам, кундузи ҳам ёрқин кўринади.
Ҳозирча +Lightlines тизими фақат бир неча мактаб яқинида ўрнатилган бўлса ҳам тез орада шаҳарнинг барча қисмларига кенг тарқалиши мақсад қилинган.
Бу каби эҳтиёткорлик чоралари Австралиянинг Сидней шаҳрида ҳам жорий этилмоқда.
Жанубий Корея эса анча илдамлаб кетган. У смартфон ва планшетларга ҳаддан ортиқ боғланиб қолган йўловчилар учун йўл белгиларини жорий этмоқда.
Бошқа томондан, муаммонинг бундай ечим билан ҳал қилинишидан кўпчилик норози бўлмоқда. Улар бу қарорни жамоат жойларида бепарво, масъулиятсиз хатти-ҳаракатни ва мобил қурилмаларга бўлган қарамликни янада рағбатлантирувчи мукаммал бўлмаган ечим, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
00:22 / 25.04.2025