Жаҳон | 17:41 / 19.02.2017
16411
1 дақиқада ўқилади
Видео: Лавров Халқаро атом энергетикаси агентлиги раҳбари билан учрашувдан олдин хонани текширди
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Халқаро атом энергетикаси агентлиги ташкилоти бош котиби Юкия Амано билан учрашув бошланишидан олдин хонада эшитув мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳазил қилди. Учрашувдан парча RT томонидан тарқатилган.
Амано билан кўришгач, Лавров хона бурчакларини текширган.
"Бу ерда нима? Эшикми? Деворми? Бизни эшитишмайдими?" – дея қизиққан Лавров.
Ушбу учрашув Мюнхендаги хавфсизлик масалалари бўйича конференция доирасида ўтказилди. Сергей Лавров Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорликни юқори баҳолаган. У ташкилотнинг Теҳроннинг ядро дастури юзасидан музокараларда келишувга эришилишидаги хизматини эътироф этган.