Жон Маккейн Трампда диктаторликнинг илк аломатларини кўрди
АҚШ Сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси раҳбари Жон Маккейн АҚШ президенти Дональд Трампни диктаторлик белгиларини намоён этишда айблади. Бу ҳақда Politico нашрида ёзилган.
«Диктаторлар матбуотга босим ўтказишдан бошлашади. Ҳукумат бир қўлда жамланишини таъминлашнинг биринчи йўли — ОАВни бўғишдир. Мен Трамп диктаторлик қилмоқда демаяпман. Шунчаки, тарих сабоқларини ёддан чиқармаслик лозим», — деган Маккейн.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда демократия сақланиб қолиши учун эркин матбуотни сақлаб қолиш керак, нашрлар эса бир-бири билан рақобатда ривожланади.
Жон Маккейнга Оқ уй раҳбари New York Times нашри ва бир қатор етакчи телеканалларни "америкаликлар душмани" деб атаганига қандай муносабатдалигини сўраб савол беришганди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
10:28 / 27.08.2021