Фан-техника | 00:24 / 20.02.2017
5066
1 дақиқада ўқилади

Dragon коинот кемаси биринчи маротаба Флоридадаги 39А мажмуасидан учирилди

SpaceX компанияси ўз сайтида Dragon коинот юк кемасининг Халқаро коинот станциясига юборилганини маълум қилди.  

Маълум қилинишича, кема ортилган Falcon 9 ракета-ташувчиси Флорида штатидаги  Канаверал бурнидаги космодромдан учирилган.

Таъкидланишича, парвоз учун 2011 йилдан бери бундай мақсадларда ишлатилмаган 39A мажмуасидан фойдаланилган.

Аввалроқ ракета парвози стартга 13 сония қолганда бекор қилинганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид