Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдунинг турк сериалидаги иштироки ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиқди
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг вакиллари футболчининг турк сериалидаги иштирокига оид маълумотларни рад этишди. Бу ҳақида As нашри хабар берди.
Гап шундаки, Daily Sabah нашри Роналдунинг Туркияда қўним топган суриялик оила ҳаёти ҳақидаги турк сериалида эпизодик ролни ижро этиши ҳақида хабар берганди. Манбада съёмкаларда америкалик машҳур актриса Анжелина Жолининг қатнашиши ҳам маълум қилинган.
"Бу ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди", - дейишди португалиялик футболчининг вакиллари.
Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. 32 ёшли португалиялик ҳужумчи ўз карьераси давомида йил якунлари бўйича тўрт маротаба "Олтин тўп" мукофотига сазовор бўлган, уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган, шунингдек у турнир тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Роналду 2016 йилда Португалия терма жамоаси таркибида Европа чемпиони бўлди.
Мавзуга оид
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
16:12 / 15.01.2025