Жамият | 21:14 / 20.02.2017
21486
1 дақиқада ўқилади

Зўрдан зўр чиқди: қизил саккизоёқ ва кўк қисқичбақа жанги кутилмаган тарзда якун топди

Сув ости дунёсини суратга олувчи сураткаш Коннор Галлахер Калифорниядаги Монтерей шаҳри соҳиллари яқинида кўк қисқичбақанинг (Paralithodes platypus) қизил саккизоёқ (Octopus rubescens) билан тўқнашувини тасвирга олди. Ушбу роликка Gizmodo нашри ўз эътиборини қаратди.

Саккизоёқ бир дақиқа давомида қисқичбақага ҳужум қилишга уринади, бироқ қисқичбақа унинг ҳамлаларидан қочишга муваффақ бўлади. Шунда бирданига қаердандир тюлень пайдо бўлиб, "тажовузкор" саккизоёқни тутиб олиб, бир ямлаб ютиб юборади ва қисқичбақани "каттагина" муаммодан халос қилади.     

Бўлаётган воқеани тасвирга олган дайвер жангнинг бундай кутилмаганда якунланишидан кулиб юборган.

Галлахер видеога қолдирган изоҳида тюлень пайдо бўлмагунча қисқичбақа ва саккизоёқ ўртасида "буюк жанг" кетганини тан олади.

Мавзуга оид