Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди шведлар у билан ҳазиллашишмайди. Ахир Трамп огоҳлантирганди
21 февралга ўтар кечаси Швеция пойтахти Стокҳолмда муҳожирлар тартибсизликлар уюштиришди. Улар автомобилларни ёқиб юборишган ва полициячиларга ҳужум қилишган.
Тартибсизликларда 40-50 одам иштирок этган. Улардан баъзилари қочиб кетган.
Бу ҳодисалар швецияликлар твиттерда #lastnightinsweden (Швеция ўтган тунда) ҳештеги остида АҚШ президенти Дональд Трампни масхаралаб ўтказган флешмобдан кейин рўй берди.
Шведлар Трампнинг шундай гапларидан норози бўлишганди: "Бир кўринг, Швецияда кеча нима содир бўлди. Швецияда-я, ким ҳам ўйларди? Ким ҳам бунга ишонарди. Швеция катта миқдорда муҳожирларни қабул қилди ва унда иложсиз деб тасаввур қилинган муаммолар пайдо бўлди".
Лекин ўша туни Швеция ҳукумати пойтахтда ҳаммаёқ осуда бўлганини маълум қилганди.
Кейинроқ Трамп бу сўзларига тушунтириш берди: "Швецияда нима содир бўлаётгани ҳақидаги сўзларим у ердаги муҳожирлар мавзуси кўтарилган, Fox News’да кўрсатилган кўрсатувга ҳавола эди".
Қайд этиш керакки, Швецияда муҳожирлар маҳаллий аҳоли томонидан қабул қилиниши жуда секин кечмоқда. Кўчиб келувчилар алоҳида, чекка ҳудудларда яшамоқда.
Тартибсизликлар метрода полициячилар муҳожирлардан бирини ҳужжати йўқлиги учун қўлга олганидан кейин бошлангани айтилган.

Эҳтимол, Трампнинг сўзлари уларни нималарга қодир эканликларини кўрсатиб қўйишга ундаган?..
Шведча мазахлаш: Трамп яна «қовун туширди», Швецияда эса ҳаммаёқ тинч
Мавзуга оид
11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
11:10 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:13 / 23.05.2025