Light | 15:43 / 21.02.2017
17307
2 дақиқада ўқилади

Олимлар саратонни даволашнинг янгича усулини кашф қилишди

Иллюстратив фото

Саратоннинг сўнгги босқичидаги беморларни уларни уйқуга кеткизиш орқали самаралироқ даволаш мумкин. Янгича даволаш усули ҳақида италиялик радиолог Марко Дюранте Америка фан тараққиёти жамиятининг учрашуви доирасида сўзлаб берди. 

Унинг фикрича, онкобеморларни сунъий гибернация қилиш радиотерапиянинг салбий таъсирларидан ҳимоялаши ва ўсимтанинг ўсишини тўхтатиши мумкин. Дюранте жониворларда ўтказилган кўп йиллик тажрибалардан сўнг ана шундай хулосага келди. 

Узоқ вақт совуқ таъсирига туширилган одамлар гибернацияга тушишган - уларнинг юрак уриши сезилмаган, тана ҳарорати 2-3 баробарга пасайган. Бироқ шифокорларнинг ёрдамидан кейин улар саломатлигига жиддий зиён етмаган ҳолда қайта ўзларига келишган. 

Даволашнинг бундай усули шифокорларга беморга зиён етказишга қўрқмай, радиациянинг юқори дозаларини қўллаш имконини беради. Ҳозирча тажриба фақат каламушларда ўтказилди ва у муваффақиятли кечди. Агар ушбу тажриба усули барча синовлардан муваффақиятли ўтса, кейинги 10 йил давомида одамларни даволашда қўлланилади. 

Мавзуга оид