Жамият | 10:44 / 22.02.2017
9244
2 дақиқада ўқилади

АҚШдаги Озодлик ҳайкалига қочқинлар қўллаб-қувватланган баннер илиб қўйилди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган, бутун дунёга машҳур Озодлик ҳайкалига "Қочқинлар, хуш келибсиз" деган ёзувли баннер илиб қўйилди. Бу ҳақда NBC New York нашри маълум қилди.  

Ҳозир полиция ҳайкалнинг тагкурсисига узунлиги 6 метрдан узунроқ баннерни ким илиб қўйган бўлиши мумкинлигини аниқламоқда. Баннер бир соатга яқин илиниб турган. 

Ушбу воқеа учун жавобгарликни ижтимоий тармоқларда Alt Statue of Liberty аккаунтини бошқарадиган номаълум кимса ўз зиммасига олди. Унинг айтишича, бу гуруҳ расмий гуруҳ бўлмай, "Америкага ўзлари ишонган бирор бир нарса ҳақида гапириб бериш заруриятини ҳис қилган оддий одамлардир". 

"Биз Америка дунёда тинчлик маёғи эканлигини, мамлакат муҳожирлар томондан қурилганини эслатиб қўймоқчимиз. Мамлакат ёки динларни чирмаб олиш – бизнинг қадриятларга зиддир", деб айтган аккаунт маъмури.

Нашрнинг таъкидлашича, АҚШнинг миллий ёдгорликларида қандайдир плакатларни илиш ноқонуний ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, воқеа АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги иммиграция соҳасида чоралар қатъийлаштирилишини эълон қилган кун юз берган. 

Мавзуга оид