Фанатизм қурбони. Гризманн мухлисининг кўз ёш тўкишига сабабчи бўлди
«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ўзининг персонал мухлиси бўлган қизнинг истагини бажармай уни қаттиқ ранжитди.
Воқеа «Байер» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал учрашуви олдидан содир бўлган.
Футболчилар жойлашган меҳмонхона ёнида Гризманни кутиб турган мухлис қиз қўлида унинг футболкаси бўлган, қиз Гризманндан дастхат олиш истагида эди. Бироқ Гризманн қизни кўрмасликка олган ва бинодан жўнаб кетган. Қизнинг отаси воқеани испан журналистларига сўзлаб бераркан, қизи бундан жуда вақт хафа бўлиб, йиғлаганини, у Гризманн кўриш учун 200 километр йўл босиб келганини билдирган.
Видеода мадридликларнинг бошқа бир ҳужумчиси Фернандо Торрес мухлисларга бажонидил имзо тарқатаётганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
15:59 / 09.09.2020
Жаҳон рекорди сари ошиқаётган Роналду, Зиданга етиб олган Гризманн ва ЖЧ-2018 финалининг такрори. Миллатлар лигасининг энг муҳим 7 воқеаси
23:50 / 22.11.2018
Мухлис устига сакраган мусиқачи унга 1,6 миллион доллар тўлаб берадиган бўлди
09:14 / 26.12.2017
«Реал» мухлиси жамоаси мағлубиятидан кейин ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
23:20 / 05.09.2017