Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда Гуленнинг асосий адвокати қўлга олинди
Туркия ҳукумати Истанбулда Фатҳуллоҳ Гуленнинг биринчи адвокати Ўрхон Эрдемлини қўлга олган. Бу ҳақда Sabah нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, адвокат тонгда ўтказилган махсус амалиёт натижасида қўлга олинди. Қайд этилишича, ушбу ҳуқуқшунос 21 йилдан буён Гулен билан ҳамкорлик қилиб келади.
2016 йилнинг 15 июли оқшомида Туркия Қуролли кучлари зобитлари ташаббуси билан давлат тўнтаришига уриниш бўлиб ўтди. Расмий Анқара бу ҳаракат ортида Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилоти ФЕТО турганини эълон қилди. Шундан кейин тозалаш ишлари бошланиб, минглаб кишилар қўлга олинди, ўн минглаб кишилар ишдан ҳайдалди, 1999 йилдан буён АҚШда истиқомат қилиб келаётган Гулен билан алоқадор минглаб ташкилотлар ёпилди.
Мавзуга оид
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
12:04 / 19.03.2025
Қатор ҳудудларда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
13:43 / 05.03.2025