Фан-техника | 14:44 / 22.02.2017
13315
3 дақиқада ўқилади

LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич

Таниқли дизайнер Торстен Валер (Torsten Valeur) LG G6 моделидаги минимализм, юқори сифат ва қулайликка юқори баҳо берди

СЕУЛ, 2017 йил 22 февраль. – Дунёдаги энг таниқли саноат дизайнерларидан бири Торстен Валер ўз интервьюсида (https://goo.gl/Ir0T4v) яқинда LG G6 янги смартфонини кўргани ва унга «ажойиб шакл, функциялар ва албатта, ишлатишдаги қулайликнинг ажойиб уйғунлашуви» деб баҳо берди.

iF Design ва Good Design мукофотлари каби кўплаб совринлар билан тақдирланган  David Lewis Designers дизайн студияси бош директори Торстен Валер LG G6 янги моделининг яхши ўйланган дизайнига юқори баҳо берди. У ўзида чирой ва функцияларни уйғунлаштирган. Валер ўз таассуротлари билан ўртоқлашаркан, саноат дизайнининг омадли асоси – нафақат чиройли ташқи шаклда экани, балки фойдаланувчилар ҳақида қайғуришда эканини ҳам таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, FullVision® шаклидаги экран нигоҳларни ўзига тортиб олади, шу билан бир қаторда, конструкциянинг бошқа элементлари эътиборни ўзига олмайди.

G6 модели қўл билан ушлаганда илиқ таассурот уйғотувчи минималистик дизайнда тайёрланган. Телефон периметри бўйлаб ўрнатилган жилосиз металл рамка ягона йўналишдан дарак беради. Смартфоннинг қопқоғи эса умуман ясси қилиб тайёрланган: камера модули устки қисмдан чиқиб турмайди, бу уни эҳтимолий зарарлардан ҳимоялайди. Жаноб Валер шунингдек LG G6 моделининг қулайлигини ҳам таъкидлаб ўтган. Қурилма корпуси бир қўл билан бошқаришда жуда қулай.

«Менинг фикримча, сиз LG G6’ни кўрганингизда, унинг қўлингизга олиб, барча томонларини яхшилаб кўздан кечирасиз ва ушбу смартфоннинг ҳар бир жиҳатини яратиш учун сарфланган саъй-ҳаракатларни тўла баҳолай оласиз», - дея қўшимча қилиб ўтди жаноб Валер.

LG Electronics Mobile Communications компанияси ҳақида

LG Electronics Mobile Communications компанияси – смартфонлар ва олиб юрилувчи қурилмалар ишлаб чиқариш стандартларини ўрнатувчи жаҳон етакчиларидан бири бўлиб, улар инновацион технологиялар ва дизайн билан ажралиб туради. LG дисплейлар, аккумуляторлар, оптика ва LTE алоқа стандартлари ишлаб чиқиш соҳасидаги муҳим, юқори рақобатли технологияларни доимий равишда ривожлантириб, бутун жаҳондаги инсонларнинг талабларига жавоб берувчи смартфонлар ва олиб юрилувчи қурилмаларни яратади. LG компанияси смартфонларнинг фойдаланувчилар учун имкониятларини кенгайтиришга интилиб, бунинг оддий “чегарасидан” чиқади ҳамда бу истеъмолчилар ортиқча ҳаракатларсиз ўз қурилмаларидан максимал даражада фойда олишлари учун қилинади. Батафсил маълумот учун компаниянинг http://www.lg.com/ru веб-сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид