Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Греция ҳарбий кемалари Эгей денгизида хавфли масофада яқинлашди
Туркия ва Греция ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Эгей денгизидаги тортишувли Имиа (Кардак) ороллари яқинида хавфли масофада яқинлашди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги.
Айтиш жоизки, январь ойи охирларида Греция суди 8 нафар турк ҳарбий хизматчисини қайтаришни рад этгани Греция-Туркия муносабатлари кескинлашувига сабаб бўлди. Анқара маъмуриятига кўра, улар 2016 йил 15 июлидаги давлат тўнтаришига уринишга алоқадор.
Кемаларнинг хавфли масофада яқинлашуви билан боғлиқ ҳодиса Туркиянинг Мула вилоятига яқин чегараларда қайд этилиб, кузатув видеокамералари орқали ёзиб олинган. Хабарларга кўра, Греция ҳарбий-денгиз кучлари соҳил қўриқлаш хизматига тегишли катер тортишувли оролларга яқинлашганда шу ҳолат қайд этилган. Икки мамлакат ҳарбий кемалари бироз муддат ушбу минтақада қолган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025