Ўзбекистон | 21:43 / 23.02.2017
29002
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятининг иккита туманига янги ҳоким тайинланди

2017 йил 22 февраль куни Андижон вилояти ҳокимининг қарори билан Улуғнор ва Бўз тумани ҳокимлари ўзгартирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигидаги манба Kun.uz'га хабар бермоқда.

Ҳоким қарорига кўра, Юсупов Асилбек Акрамович Улуғнор, Мамиров Абдурашид Райимжонович эса Бўз тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Юсупов бу лавозимга Сулаймонов Абдуғофир Мадаминовичнинг ўрнига келган. Лавозимга тайинланишдан олдин Асилбек Акрамович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департамент директори лавозимида ишлаган. 

Бўз тумани ҳокими сифатида шу кунгача Адилбоев Дониёрбек Набижонович фаолият кўрсатиб келаётган эди. Мамиров Абдурашид бу лавозимга тайинланишдан олдин Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Мамиров Абдурашид

 

Юсупов Асилбек

Мавзуга оид