Жаҳон | 16:48 / 23.02.2017
7981
1 дақиқада ўқилади

Суриядаги Ал-Боб шаҳри ИШИДдан озод этилди

Суриянинг Ал-Боб шаҳри ИШИД жангариларидан бутунлай озод қилинди. Бу ҳақда мухолифатдаги Сурия озодлик армияси вакили Усама Абу Зайд расман маълум қилган.

"Сурия Озодлик армияси ва ИШИД ўртасида кечган жанглардан кейин Ал-Боб шаҳри озод қилинди", дея унинг сўзларини келтирган Sky News Arabia телеканали сайти.

Ал-Боб шаҳри ИШИДнинг Суриядаги таянчларидан бири эди. Туркия Қуролли кучлари ва Сурия озодлик армияси ўтган йилнинг августида бошлаган "Фрот қалқони" амалиёти давомида ҳамкорликда ҳаракат қилмоқда. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид