Жамият | 16:50 / 24.02.2017
7609
1 дақиқада ўқилади
Динозаврлар даврида яшаган улкан пингвин суяклари топилди
Германиянинг Зенкенберг институти мутахассислари Янги Зеландияда қадимий улкан пингвиннинг суякларини топишди. Уларнинг фикрича, бу жонивор ва унинг аждоди Ерда динозаврлар даврида яшаган. Бу ҳақида VistaNews сайтида хабар берилди.
Янги Зеландиядаги ороллардан бирида пингвинга ўхшаш улкан жониворнинг қолдиқлари топилган. Унинг бўйи тахминан 1,5 метрни ташкил қилган. Суяк қолдиқлари орасида учмайдиган қушнинг панжа қисмлари топилган.
Тадқиқотчилар топилмани батафсил ўрганиб, унинг ёшини аниқлашди. Маълум бўлишича, у тахминан 61 миллион йил аввал, яъни динозаврлар даврида яшаган. Бу топилма қушлар ва учмайдиган жониворлар эволюциясини қайта кўриб чиқиш имконини берди.
Мавзуга оид
23:51 / 26.11.2024
Янги Зеландияда соҳилга чиқиб қолган 30 дан ортиқ қора делфин қутқарилди
00:15 / 23.11.2024
Янги Зеландияда кўкйўтал эпидемияси эълон қилинди
16:53 / 20.11.2024
Янги Зеландияда 40 минг маори ўз ҳуқуқлари учун намойишга чиқди
14:26 / 16.11.2024