Жаҳон | 14:54 / 24.02.2017
6203
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп оиласи АҚШ президентининг иқлим бўйича қарашини ўзгартирган

Фото: AP

Америка президентининг қизи Иванка Трамп ва бош маслаҳатчиси ҳамда куёви Жаред Кушнер АҚШнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқишига доир Дональд Трамп қарашини ўзгартиришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Дональд Трамп сайловолди кампанияси чоғида иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувини қайта кўриб чиқишини айтган ҳамда вазифасига киришганидан сўнг, Қўшма Штатларни иқлимни сақлаб қолиш бўйича халқаро келишувдан чиқишига доир фармонни имзолаши кутилаётган эди. Унинг фикрича, АҚШ ҳукуматининг экология борасидаги сиёсати мамлакат энергетика соҳасига салбий таъсир кўрсатган. 

Нашрнинг ёзишича, Кушнерлар жуфтлиги президент Трампдан Париж келишувини танқид қилувчи фармонни кун тартибидан олдириб ташлашга эришган. Оқ уйдаги манбага кўра, Кушнерлар Трамп қарашларига ишончли таъсир кўрсата олишади. 

Мавзуга оид