Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров ИШИД жангариларини нима ваҳимага солишини айтди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг айтишича, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Сурияда тинчлик ўрнатилишидан қўрқадилар, чунки бу ҳолатда улар хориждан кўмак олмай қўядилар.
"Бандитлар Ғарбдаги хўжайинлари уларни "Ал-Қоида" каби ташлаб қўйишларини, бандитларнинг бошлиғи ал-Бағдодийни эса бин Лодин каби йўқ қилиб юборишларини билиб, Сурияга тинчлик келишидан қўрқадилар. Шунинг учун хўжайинлари назаридан четда қолмаслик учун, ўз ҳаётларини узайтириш илинжида Сурия халқини йўқ қилмоқда. Уларнинг якуни мутлақ кутилмаганда келади", деб ёзди Қодиров инстаграммдаги саҳифасида.
Бундан ташқари, Қодиров Ал-Бобдаги портлашда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдирди.
Аввалроқ Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида 45 га яқин киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
09:27 / 09.12.2024
АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024