Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sony камерасининг тезлигидан ақл шошади: сониясига 960 видеокадр
Сўнгги вақтларда смартфонларга ўрнатилган камералар шунчалик ажойиб хусусиятларга эгалигидан лол қолади киши. Бир пайтлар Siemens CX65 телефонининг 0,3 мегапикселли камерасига ҳам рози бўлган эдик. Аммо, мукаммалликнинг чегараси йўқлигини япон олимлари исботлашди.
Яқинда Sony Semiconductor Solutions Corporation мутахассислари янги турдаги CMOS-датчигини тақдим этишди. Унда сигналларни рақамли қайта ишлаш элементлари ва DRAM динамик хотираси жойлаштирилган. CMOS-датчигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у сониясига 960 кадр тезликда видеотасвирга олиш имконини беради. Асосий процессорни кам юклаши сабаб уни смартфонларда қўллаш мумкин бўлади.
Аммо, олимлар биринчи навбатда қурилманинг янги сенсорига эътибор қаратишган. Агар «оддий» датчиклар икки қаватдан иборат бўлса, Sony муҳандислари учинчи қаватни ҳам қўшишган. У DRAM динамик хотира ячейкалари ва қўшимча рақамли мантиқий элементлардан иборатдир. Бунинг натижасида 19,3 мегапикселли камера датчиги 1920 х 1080 (HD) ўлчамли видеони сониясига 960 кадр тезликда олиш имкониятига эга бўлади. Олинаётган тасвирлар 4:3 ва 16:9 нисбатда бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, камера барча замонавий алоқа стандартлари ва интерфейсларини қўллайди. Рақамли схема таркибига аналог-рақамли қайта шакллантиргич, субпроцессор, процессор ва интерфейс схемалари киради.
Мавзуга оид
23:05 / 20.02.2025
PlayStation учун мўлжалланган ўйинлар нархи қимматлиги сабаб Sony судга берилди
15:55 / 17.02.2025
Ёриткич устунлардаги камералар: ҳукумат белгилаган талаб нега ишламаяпти?
21:24 / 08.01.2025
Sony ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди. Нархлари ва хусусиятлари
19:52 / 26.12.2024