Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда Ер аҳолиси қайси давлатлардан кўпроқ қўрқиши тасвирланган харита пайдо бўлди
Reddit порталида loulan тахаллусли фойдаланувчи сайёрамизнинг турли бурчакларидаги аҳоли қайси давлатлардан кўпроқ қўрқиши тасвирланган харитани тақдим қилди. Бу харита 2013 йилда 65 та давлатда ўтказилган сўровнома асосида яратилган.

Аниқланишича, сайёрамизнинг аксарият давлатлари аҳолиси АҚШни энг тажовузкор давлат деб ҳисоблайдилар. Харитадан кўринишича, бундай фикрни Россия, Украина, Хитой, Австралия, Бразилия, Аргентина, Мексика, Индонезия, Жазоир, ЖАР, Туркия, Испания ва Европанинг бошқа давлатлари, Жанубий Америка, Осиё ва Африка давлатлари аҳолиси билдирган.
Энг тажовузкор давлатлар орасида 2-ўринни Эрон эгаллаган, ундан АҚШ, Канада, Буюк Британия, Ироқда қўрқишади. Шунингдек, хавфли давлатлар сифатида Покистон, Исроил, Сурия, Хитой, Шимолий Корея ва Сомали ҳам айтилган. Россиядан эса кўринишича, фақат Польшагина қўрқар экан!
Бироқ кўпчилик фойдаланувчилар бу харита ҳозирги воқеликларга мос равишда тузатилиши керак деб ҳисобламоқдалар, чунки 4 йил ичида дунёда Дональд Трамп АҚШ президенти бўлиши, Эрон билан ядровий дастур тузилиши, Қрим Россия таркибига қўшилиши, Суриядаги фуқаролик уруши, ИШИДга қарши катта кўламли уруш ва Европага муҳожирлар оқими келиши каби кўплаб воқеалар юз берди ва булар кўпчилик одамларнинг қарашларини ўзгартирган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025