Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йўлларни таъмирлашда... лой ишлатилмоқда (фото, видео)
Маҳаллий йўл таъмирловчилар автомобиль йўлларини таъмирлашнинг ўта “ноёб” усулини ўйлаб топишди – чуқурчаларни оддий лой билан тўлдириб қўйиш. Агарда бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, Чилонзор, Бектемир ва Юнусобод туманларидаги йўлларга бир назар ташланг.
Ҳақиқатдан ҳам ноёб усул – арзон, тез, ҳеч қандай техника керак эмас, бир, икки ва чуқурча йўқ. Фақатгина битта камчилик бор – таъмирлаш узоқ вақтга етмайди, бироқ бизда лой билан ҳеч қандай муаммолар йўқ.
Умид қиламизки, бу амалиёт “Ўзавтойўл”ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари бўйича Давлат қўмитаси, шунингдек йўл-қурилиши ишлари сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси ташкил этилиши билан тарихга айланади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025