Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда одамларни босиб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланди
Германиянинг Гейдельберг шаҳрида бир гуруҳ одамларнинг автомобилда босиб кетилиши оқибатида жабрланганлардан бири ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда DPA ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, ҳалок бўлган одам эркак бўлган ва у олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этган. Эркак Германиянинг 73 ёшли фуқароси бўлган.
Яна икки жароҳатланган – Австриянинг 32 ёшли эркак фуқароси ҳамда Босния ва Герцеговинанинг 29 ёшли аёл фуқароси тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин уйларига қўйиб юборилганлар.
25 февралда маҳаллий вақт билан соат 16:00да пичоқ билан қуролланган кимса автомобилда пиёдаларни атайлаб босиб кетган. Бунинг оқибатида 3 киши жароҳат олганди. Полициячилар босқинчи воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганда уни яралашган. У бошқарган қора рангдаги Opel маркасидаги машина шаҳар марказидаги пиёдалар ҳудудига киришда воқеа жойидан 150 метр узоқликда тўхтатилган.
Кейинроқ аниқланишича, ҳужумни амалга оширган шахс Германиянинг 35 ёшли фуқароси бўлган. Айни вақтда у шифохонада бўлиб, операция қилинган. Унинг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.
Полиция маълумотларига кўра, айни вақтда терговда эркак теракт амалга оширмоқчи бўлганига ишора қилувчи исботлар йўқ.
АҚШнинг Янги Орлеанида автомобиль оломонни босиб кетди>>>
Мавзуга оид
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
20:51 / 02.05.2025
Ҳудудларда 24 та ерости пиёдалар ўтиш йўли қурилиши белгиланди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
16:12 / 06.12.2024