Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдан ҳар йили минглаб қадимий буюмларнинг олиб чиқиб кетилиши олди олинмоқда
Мисрдан ҳар йили тарихий ва маданий қийматга эга бўлган 3 мингга яқин буюмни ноқонуний равишда олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилинмоқда. Бу ҳақда Мисрнинг қадимийликлар бўйича вазири Холид ал-Ананий маълум қилди.
Унинг айтишича, у бошчилик қиладиган вазирлик қолган тузилмалар билан биргаликда "ҳар йили Мисрдан турли йўллар билан қўлга киритилган маданий, архитектуравий ва тарихий қийматга эга бўлган 2 мингдан 3 минггача буюмнинг олиб чиқиб кетилишининг олдини олади". Ал-Ананийнинг таъкидлашича, ҳукумат доимий асосда мамлакатдан тарихий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича ишлар олиб боради. Бу буюмларни белгиланган ўтказиш пунктларини четлаб ўтган ҳолда хорижга самолёт, денгиз ва қуруқликдаги транспорт воситалари ёрдамида олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилинади.
Қоҳирада жойлашган Миср миллий музейида охирги вақт божхона хизматлари томонидан мусодара қилинган, мамлакатга хориждан қайтарилган, жиноятчилардан тортиб олинган буюмларнинг катта экспозицияси очилган. Бу ерда Миср жамияти ривожланишининг деярли барча босқичларини акс эттирувчи қадимий асори-атиқалар намойиш қилинган.
Охирги вақтда Мисрдан олиб чиқиб кетилмоқчи бўлган қадимий буюмлар билан боғлиқ шов-шувли воқеа Қоҳиранинг "Ар-Рифаий" масжидидан бир неча шамчироқнинг ўғирланиши бўлган. Январь бошида бу масжиддан Қуръондан оятлар билан безалган 6 та ноёб шамчироқ ўғирланган. Бу буюмлар 20-аср бошида яратилган бўлиб, катта бадиий қийматга эга бўлган. Сайёҳлик полицияси жиноятчилар изига тушиб, улардан ислом маданиятига тегишли бу буюмларни қайтариб олишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025