Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тавсия: Товуқ ва лимон хўжалиги - даромад манбаи
Mehnat.uz сайтининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида товуқ ва лимон хўжалиги бўйича тавсияномалар берилди.
"Томорқа - оила даромад манбаи. Парранда - етти хазинанинг бири" сўзлари илова қилинган видеода айтилишича, Ўзбекистон шароитида 1 товуқ боқиш учун 1 йилда 50 кг ем керак бўлади. Вазирлик уй хўжалигида 100та товуқдан 1 йилда 10 миллион сўм соф даромад қилиш мумкинлигини билдирган.
Худди шу саҳифада лимон етиштириш фойдалари ҳақида ҳам айтилиб, бу борада маслаҳатлар берилган.
Ўзбекистон шароитида Meyer, Toshkent, Yubileyniy, Jenoa ва Vulkan навлари етиштирилиши айтилган.
"1 туп лимон кўчатидан ҳосилдорлик 60-70 кг, 12 тупдан 800 кг.ни ташкил қилинади (1 кг лимон - 5000 сўм). 1 йилда 1 сотих лимонариядан 5 миллион сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин, 1 сотих лимонария харажатлари 1 миллион сўм, демак соф фойда 4 миллион сўмни ташкил қилади. Томорқа 7-8 сотих бўлган ҳолатда эса бу лимонариядан 1 йилда 25-30 миллион сўм даромад олиш мумкин", дейилади видеохабарда.
Мавзуга оид
14:30 / 26.11.2023
ССВ шамоллаш ва гриппда қайси маҳсулотлар кўпроқ фойдалилиги ҳақида маълумот берди
10:10 / 07.01.2023
Ўзбекистон хорижга лимон сотиш ҳажмини камайтирди
10:08 / 25.10.2022
Ўзбекистон Россияга қарийб 2 минг тонна лимон етказиб берди
13:01 / 06.10.2022