Спорт | 15:43 / 26.02.2017
9952
1 дақиқада ўқилади
Видео: Франциялик футболчига ҳакам қўлидаги таблони уриб туширгани учун қизил карточка кўрсатилди
Франциянинг «Бастия» жамоаси сардори Янник Каюзак ички чемпионат доирасида «Анже» клубига қарши кечган учрашув вақтида тўртинчи ҳакам қўлидаги таблони уриб туширгани учун майдондан четлатилди.
Учрашув «Бастия»нинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган. Ўйиннинг 74-дақиқасида Каюзак майдондан олинган, у шу вақтда тўртинчи ҳакам ёнидан ўтатуриб, унинг қўлидаги таблосини уриб туширган. Ёрдамчи ҳакам бош ҳакамга бу ҳақда маълумот бергач, футболчига қизил карточка кўрсатилган. Бу ушбу футболчи учун жорий мавсумдаги тўртинчи қизил карточка бўлди.
Мавзуга оид
20:10 / 07.03.2018
Футболчига фамилиясини айтгани учун қизил карточка кўрсатилди
08:15 / 19.02.2018
Ҳакам тўққиз футболчини четлатди ва ўйинни муддатдан аввал якунлаб қўя қолди
09:20 / 03.12.2017
Видео: Серхио Рамос Примерада антирекорд ўрнатди
19:45 / 02.12.2017