Фан-техника | 12:46 / 27.02.2017
12789
12 дақиқада ўқилади

LG компанияси бир қўл билан ишлаш учун мўлжалланган янги G6 смартфонини тақдим этди

Янги смартфон экран томонларининг янги ўзаро нисбати, ихчамлик, минималистик дизайн ва конструкциянинг юқори ишончлилиги билан ажратиб туради

БАРСЕЛОНА, 2017 йил 26 февраль. — LG Electronics (LG) компанияси янги шаклдаги дисплейга эга G6 смартфонини тақдим этди. Унда корпус ҳажми жуда катта бўлиб, тасвирнинг кинематографик сифатини таъминлайди ҳамда кенг шаклли камера ва бошқа кўплаб инновацияларга эга.G6 модели истеъмолчилар талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди. Бу фойдаланувчиларга барча керакли функцияларни тақдим этувчи мукофот туркумидаги классик смартфон бўлиб, унда катта экран бор ҳамда бир қўлда бемалол жойлашади.

Бир қўлда ҳақиқатдан ҳам қулай ушлаб турилувчи катта дисплей

LG G6 модели диагонали 5,7 дюйм бўлган QHD+ (2880 x 1440 пикселлар) туркумидаги FullVision®дисплейи билан жиҳозланган. Дунёда илк бора смартфонда 18:9 (2:1) томонлар ўзаро нисбати дисплейи қўлланилди. Анъанавий 16:9 билан таққослаганда, 18:9 шакли катталаштирилган экран билан ажралиб туради, бу видео кўриш ҳамда компьютер ўйинларини ўйнашда қабул қилиш ва ҳис этиш сифатини оширади. LG G6 модели харидорлари Google Play’да олтита ўйин - Temple Run 2, Spiderman Unlimited, Cookie Jam, Genies & Gems, SimCity BuildIt ва Crossy Road’дан иборат бўлган G6 Game Collectionпромо-коллекциясини бепул юклаб олишлари мумкин. Уларнинг умумий қиймати 200 АҚШ долларидан ортиқ. Ўйинлар FullVision дисплейидан фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, бир қўл билан осон бошқарилади.

Экран каттароқ, уни қўлда ушлаш эса қулайроқ

G6 смартфони дисплейнинг жуда катта ҳажмига қарамай ихчамдир. LG’нинг G6 модели шундай экран катталигига эга бошқа қурилмалардан фарқли равишда битта қўлда осонлик билан жойлашади: катта дисплей ҳеч қандай ноқулайликларни келтириб чиқармайди. Пенсильвания штати Университетилик доктор Эндрис Фрейвальдс ва Ёнсе Университетилик доктор Жи Янг-гу бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи LG G6 смартфонининг қулайлигини таҳлилдан ўтказишди. Бунда бир қўл билан ушланадиган корпус мувозанати, турли ҳаракатларни амалга ошириш қулайлиги, шунингдек смартфон билан узоқ вақт ишлашдан сўнг мушаклар чарчаши каби кўрсаткичлар синовдан ўтказилди. LG’нинг G6 модели ушбу барча йўналишларда энг юқори баҳоларга сазовор бўлди.

Ўзига жалб этувчи дизайн: смартфон асосан экрандан иборат

LG’нинг G6 смартфони алюминий ва оқ, платина ҳамда қора рангли шишадан тайёрланган. Модель ўта нозик дидли минималистик дизайн ва қўл билан ушлаганда илиқ туйғулар берувчи материаллар ишлатилганлиги билан ажралиб туради. Телефон периметри бўйлаб жойлашган жилосиз металл рамка йўналишнинг ягоналигини таъкидлаб туради. Шишали орқа панель эса умуман текис қилинган. Унда эҳтимолий зарар етиши мумкин бўлган чиқиб турадиган камера йўқ. Экран атрофидаги рамка эса максимал даражада ингичкадир. Экраннинг устки рамкаси кенглиги анча кичрайтирилиб, камера, датчик ва динамик смартфоннинг юза қисми тепасига жойлаштирилди. Корпуснинг бурама бурчаклари ишончлиликни ошириб, баландликдан пастга қараб тушганда зарба кучини камайтиради.

Dolby Vision технологияси – мобил қурилмада тасвирларни қабул қилиш ва ҳис этишнинг янги даражаси

LG G6 — дунёдаги Dolby Vision технологиясига эга биринчи смартфон. Шу билан бир қаторда, G6 нафақат Dolby Vision стандарти, балки HDR 10’га ҳам эга. Бу ҳар икки стандарт кенгайтирилган динамик диапазонга (High Dynamic Range, HDR) эга тасвирлар билан ишлаш имконини беради. Рангларни қамраб олиш ва ёрқинлик шунда анча ошади, энг ёруғ ва қоронғу жойлар эса яхши сифат ва юқори деталлаштириш орқали чиқарилади.

LG компанияси смартфон экранлари ҳажми, шунингдек мобил Интернет тезлигининг ортиши муносабати билан HDR икки стандартларни қўллаб-қувватлашни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилди, бу фойдаланувчиларга максимал даражадаги контентга кириш имконини бериш мақсадида қилинди. HDR шаклидаги маҳсулотлар Netflix ва Amazon сервисларида кўплаб тақдим этилган. Эндиликда машҳур кўрсатувларни LG G6 смартфонида ҳақиқий HDR-сифатда кўриш имкони бор. Бундан ташқари, Amazon сервисида 18:9 кинематографик шаклдаги контент кўпайиб бормоқда, ҳамда улар худди шундай томонлар ўзаро нисбатига эга QHD+ экранида томоша қилиш учун жуда мос тушади.

Кенг шаклли суратга олиш ҳеч бир детални четда қолдирмайди

LG’нинг G6 модели эгалари бир гуруҳ кишиларни суратга олишда зичроқ жойлашишни, жойлар билан алишишни ёки умуман бошқа ерга ўтишни илтимос қилмайдиган бўлишди. Ҳамма кадрга сиғиши учун суратга олишнинг кенг шаклли режимига ўтиш кифоя. LG G6 смартфонининг орқа деворчасидаги иккита 13-мегапикселли камералар (улардан бири – 125 даражали суратга олиш бурчагига эга кенг бурчакли) оддий смартфонлар камерасида имконсиз бўлган панорамали съёмкани бажариш имконини беради. G6 моделида яна бир ноёб, ўзига хос жиҳат бор: ҳаттоки 4К форматидаги видеосъёмкада фокус масофасини кенг шакллидан стандарт ҳолатга аста-секинлик билан ўзгартириш имконияти. Бундан ташқари, LG G6 смартфонининг 5-мегапикселли фронтал камераси 100 даражали съёмка бурчагига эга, ҳамда бу якка ва гуруҳ селфиларини селфи-таёқчадан фойдаланмай қилиш имконини беради. Кенг бурчакли камера чеккалар бўйлаб бузилишларни бартараф этиб, янада табиий тасвирларни яратади.

1:1 шаклида суратга олинг ҳамда уни дўстларингиз билан бўлишинг

«Square Camera» суратга олиш янги режимида қилинган селфи, кенг бурчакли фотосуратлар ва фотоларни кўриш учун фойдаланувчи галереяга кириши шарт эмас, сабаби ҳозиргина олинган суратлар алоҳида ойнада пайдо бўлади. G6 смартфонида «Square Camera» функцияси назарда тутилган бўлиб, у 18:9 шаклдаги экранни икки квадратга бўлади. Бундан ташқари, LG G6 смартфони камераси Instagram, Snapchat ва бошқа ижтимоий тармоқларда тақдим этишга мос тушувчи 1:1 шаклидаги суратларни олиш имконини беради. Тасвир томонларининг бошқа ўзаро нисбатларини ҳам танлаш мумкин: 4:3, 16:9 ёки 18:9. Фойдаланувчилар шунингдек, 1:1 шаклидаги съёмкани бир ойнада кўриш, таҳрир қилиш ва ҳозиргина олинган суратларни қўшни ойнада жўнатишлари мумкин. Галереядан 2дан 100гача алоҳида кадрларга эга бўлган GIF-файлларни яратиш ҳам назарда тутилган.

Барча кутилмаган нарсаларга тайёр

LG’нинг G6 модели ишлатишдаги энг қийин шароитларга бардош бериши мумкин. Смартфон IP68 ҳимоя категориясига тўғри келади. Корпус чанг тушишидан бутунлай ҳимояланган бўлиб, 30 дақиқа давомида 1,5 метрлик сув тубига туширишга ҳам чидамли. Агарда сиз смартфонни тасодифан ташлаб юборсангиз ёки унга зарба берилса, ташвишланишга ҳожат йўқ: LG G6 конструкцияси энг мураккаб шароитларда ишлашга мўлжалланган.

Шу билан бирга, LG G6 смартфони нафақат халқаро стандартларнинг барча талабига жавоб беради, балки юқори ҳароратдаги анча қийин синовлардан ўтказилди ва ўткир тиғли буюмлар томонидан зарар етказилишга ҳимояси борлигини кўрсатди. LG компанияси амалиётида илк бора янги смартфонда иссиқликни иссиқлик трубкасини ишлатган ҳолда тарқатиб юборишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган махсус технология жорий этилди. LG муҳандислари иссиқликни йўққа чиқаришни қўшимча яхшилаш учун смартфоннинг энг кўп иссиқлик чиқарувчи эҳтиёт қисмларини бир-биридан анча узоқроқ масофага жойлаштиришди.

Google Assistant ёрдамга келади

LG’нинг G6 модели Google Assistant ўрнатилган иловаси билан етказиб берилади. LG компанияси Google билан қўшма ҳамкорлик натижасида  Google Assistant’нинг ажойиб ишлашини ҳеч қандай созлашларсиз таъминлаб берди. Илова билан ишлаш жуда осондир. У LG’нинг бошқа иловалари билан омадли равишда интеграциялашган бўлиб, саволларга тезлик билан жавоб бериш, ҳар кунлик вазифаларни ечиш, мусиқа ва видеодан баҳраманд бўлиш, шунингдек қурилмада маълумотни тез ҳамда самарали излаш имконини беради. Илованинг сервер қисми сунъий идрокка эга. Шунинг учун сиз Google Assistant’дан қанчалик кўп фойдалансангиз, у сизнинг одатларингиз ва нимани афзал кўришингизни кўпроқ билиб олади.

«G6 модели – бу янги визуал образ ва янги ҳис-туйғулар. У катта экран ва смартфон билан бир қўлда ишлаш имкониятини бирлаштиради», - дея маълум қилди LG Electronics and Mobile Communications компанияси президенти Жуно Чо (Juno Cho). «LG компанияси инновацион смартфонларни яратиш бўйича етакчи саналади. Биз қулайлик ва ишонч борасидаги истеъмолчилар талабига тўла жавоб бериб, ундан ҳам ортиқроқ натижани кўрсатамиз».

Асосий жиҳатлар: *

•    Процессор: Qualcomm®Snapdragon™ 821
•    Дисплей: диагональ 5,7 дюйм, томонлар ўзаро нисбати 18:9 (2:1), нусха QHD+ FullVision® (2880 x 1440 / 564ppi)
•    Хотира: оператив хотира 4 Гб LPDDR4, доимий хотира 32 ёки 64 Гб UFS 2.0, MicroSD картаси (2 ТБ.гача ҳажмга эга)
•    Камера: Фронталь 5-мегапикселли кенг бурчакли (F2,2/100°)
     Ортдаги иккита: 13-мегапикселли кенг бурчакли (F2,4/125°) / 13-мегапикселли стандарт OIS 2.0 оптик барқарорлаштиришга эга (F1,8/71°)
•    Батарея: 3300 мAс (олинмайдиган)
•    Дастурий тизим: Android 7.0 Nougat
•    Ҳажмлари: 148,9 x 71,9 x 7,9 мм
•    Оғирлик: 163 г
•    Мобил алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлаш: LTE-A 3 диапазон CA
•    Уланиш: Wi-Fi 802.11 a, b, g, n, ac; Bluetooth 4.2 BLE; NFC
улагич USB C 2.0 нусхаси (3.1 стандарти билан ҳам ишлаши мумкин)
•    Ранглар: фазовий қора, музли платина, мистик оқ 
•    Бошқа жиҳатлари: сув ва чанг ўтказмайдиган корпус, бармоқ изларини олиш сканери, UX 6.0, DolbyVision™, HDR10, QualcommQuickCharge™ 3.0, 32-разрядли ЦАП Hi-FiQuad

# # #

*Жиҳатлар мамлакатга қараб фарқ қилиши мумкин

LG Electronics Mobile Communicationsкомпанияси ҳақида

LG Electronics Mobile Communications компанияси – мобил телефонлар ва бошқа олиб юрилувчи ускуналарга мода ўрнатиш бўйича жаҳон етакчиси бўлиб, инқилобий технологиялар ҳамда инновацион конструкцияларни таклиф этади.LG компанияси экранлар, аккумуляторлар, камералар оптикаси ва LTE алоқа стандарти тизимларини ишлаб чиқариш соҳасида рақобатбардош асос технологияларни доимий равишда яратиб, бутун дунёдаги инсонлар талабига жавоб берувчи мобил телефонлар ҳамда олиб юрилувчи ускуналарни тақдим этади. LG компанияси мобил қурилмалар билан ўзаро алоқани қувноқ ва ёқимли қилишга интилиб, смартфонларни ишлатишдаги анъанавийликнинг чегарасидан чиқади. Қўшимча маълумот www.LG.com сайтида тақдим этилган.

ОАВ мурожаати учун батафсил маълумотлар:

LGElectronics, Inc.              LG Electronics, Inc.
КенХонг (Ken Hong)           ЖуаКим (Juah Kim)
+34 677 38 28 83                +34 671 24 42 31
ken.hong@lge.com             juah.kim@lge.com
www.LGnewsroom.com      www.LGnewsroom.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид