Жаҳон | 00:42 / 01.03.2017
11239
2 дақиқада ўқилади

Вьетнамдаги Samsung заводида оммавий тартибсизликлар юз берди

Samsung’нинг Вьетнамдаги заводида оммавий тартибсизликлар юз берди, деб хабар бермоқда VnExpress маҳаллий нашри.

Воқеа Бакнинь вилоятидаги Samsung Display заводида юз берган. Нашрнинг гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, тартибсизликларга завод ходимлари билан қўриқчилар ўртасидаги жанжал сабаб бўлган. Жанжал сабабли заводда бир неча юзлаб ишчилар иштирокида тартибсизликлар бошланган.

"Қўриқчилар ишчини ўзларининг хоналарига итариб киргазишган ва у ерда муштлашув бошланган. Бошқа ишчилар бундан ғазабланиб, қўриқчиларни қувлай кетишган", деб айтган гувоҳлардан бири. Жанжалнинг асл сабаби нималиги ҳозирча номаълум.

Нашрнинг маълум қилишича, полиция икки соат ичида бинодан барча ишчиларни олиб чиққан, бироқ у ерда яна низолар чиқиши эҳтимолига 10 дан кўпроқ полициячи қолган.  

Samsung’нинг Вьетнамдаги бўлими вакиллари ҳеч қандай низо бўлмаганини айтишган.

"Бу қурилиш майдончасидаги хавфсизлик текшируви кутилгандан кўпроқ вақт олгани сабабли қўриқчилар ва қурувчилар ўртасидаги тушунмовчилик бўлган", деб айтган манба. Манбанинг айтишича, бир қўриқчи жабрланган, қолганларга ҳеч нарса қилмаган. 

Мавзуга оид