Спорт | 20:39 / 01.03.2017
13884
2 дақиқада ўқилади

Видео: Франциялик футболчи «йилнинг энг ғалати голи»ни урди

Келиб чиқишига кўра сенегаллик, Франция фуқароси бўлган, «Ньюкасл» футболчиси Муҳаммад Диаме чемпионшип доирасида антиқа гол муаллифига айланди. Маҳаллий нашрларда бу гол «йилнинг энг ғалати голи» дея таърифланмоқда.

Ушбу футболчи «Брайтон»га қарши ўйиннинг 80-дақиқасида гол урган.

Видеода кўриш мумкинки, дарвозабон тўпни қайтаргач, у жарима майдони ташқарисида турган «Ньюкасл» футболчиси Кристиан Атсуга келиб тушган. У эса тўпга тезда зарба берган, лекин унинг йўлида унинг жамоадоши Дерил Мерфи чиқиб қолиб, тўп йўналиши ўзгарган. Тўп йўлида туриб қолган Диаме эса унга товонини қўйган ва тўп дарвозага қараб кетган.

«Энг бахтиёр лаҳзалар. «Ньюкасл» 3та оёқда гол урди», дея ёзилган Eurosport UK хабарида.

«Тентакона, аҳмоқона ва қўрқинчли гол. Шу билан бирга ўзгача», дея таърифланган хабарлардан бирида бу гол.

Диаменинг голи ўйиндаги вазиятни ўзгартирган. 90-дақиқагача рақиб 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди, ўйин эса «Ньюкасл»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мавзуга оид