Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei дронлар парвози вақтини узайтиришда уяли алоқа минораларидан фойдаланади
Huawei компаниясида хусусий, ҳарбий ва тижорат дронларининг парвоз вақтини ошириш бўйича ғоя бор. Хитойлик ишлаб чиқарувчи бунинг учун уяли алоқа минораларидан, уларни симсиз қувватлантириш қурилмалари билан жиҳозлаб, фойдаланишмоқчи.
Бундан ташқари, почта ва харидларни кўп кишилар яшайдиган туманлар ҳамда катта шаҳарларга вақтида ҳамда сифатли етказиб беришни таъминлаш учун мобил миноралар узатиш сигналларини кучайтириш ҳамда GPS-белгиларни аниқлаштиришда қўлланилиши мумкин.
Айни дамда лойиҳа бошланғич ишлаб чиқариш жараёнида бўлиб, уни ривожида компания шериги – Хитойдаги энг йирик мобил оператор China Mobile ёрдам бермоқда. Улар яқин келажакда яхши натижаларга эришишни мўлжаллашмоқда, бу, уларнинг фикрича, тижорат мақсадидаги етказиб беришлар соҳасига учувчисиз учар қурилмаларни жорий этишни назарда тутади.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025