Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кекса америкалик 90 ёшини 24 бора тортилиш билан нишонлади
Американинг Флорида штатилик Верн исмли кекса ёшли эркак ўзининг 90 ёшини спортзалга бориб, 24 марта тепага тортилиш орқали нишонлади. Верннинг ўғли бу ҳолатни видеога туширди ҳамда YouTube’га жойлаштирди.
"Бу менинг дадам. Бугун у 90 ёшга кирди. Биз доимий равишда спортзалга борамиз, ҳамда у турникда тортилишни ёқтиради! Ўйлашимча, у болалигида ҳар икки тирсагини синдириб олганини ҳисобга олсак, буни яхши уддаламоқда", - дея ёзади видео муаллифи.
Видеога қолдирилган изоҳларда Верн шарафига мақтовлар ёғдиришди, кўплар эса ундан анча кичик ёшда бўлганлар ҳам бундай натижа билан мақтана олмаслигини таъкидлаб ўтишган.
"Бу ҳатто ҳаракатлар амплитудасининг кичиклигига қарамай ажойиб. Гаров ўйнашим мумкинки, 70 ёш атрофида бўлганлар ҳаттоки беш марта ҳам шундай қила олишмайди", - дея ёзди фойдаланувчи Жонни Фриз.
"90 ёшли эркак мендан ҳам ўтиб кетди. Аммо мен бахтлиман. Эҳтимол, бу мен у кабиларни жуда ҳам ҳурмат қилганим сабабдир", - дея ёзган Vin Huxley.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025