Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентдаги марказий кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилди
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон кўчасига Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон кўчасига Ислом Каримов номи берилди.
Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди», дейилган хабарда.

Мавзуга оид
17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди
23:12 / 20.03.2025
Каримов Россияга ишонмас эди. Унда нега иттифоқчи бўлганди?
12:25 / 30.01.2025
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
13:34 / 07.10.2024