Спорт | 17:19 / 03.03.2017
17991
1 дақиқада ўқилади
Футбол афсоналаридан бири вафот этди
Франциялик собиқ футболчи, 1958 йилги «Олтин тўп» соҳиби Раймон Копа 85 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Agency Frans Presse.
Шунингдек, Копа 1958 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби эди. Бундан ташқари, франциялик футболчи 1959 йилда Европанинг иккинчи яхши футболчиси сифатида «Кумуш тўп»ни, 1956,1957 йилларда учинчи футболчи сифатида «Бронза тўп»ини қўлга киритганди.
Футболчи фаолияти давомида Мадриднинг «Реал», Франциянинг «Анжерс», «Стад де Реймс» жамоалари тўп сурган. Раймон Копа Франция фахрий легиони ордени (француз миллий ордени, 1802 йилда Наполеон Бонапарт томонидан таъсис этилган, рицарлик унвони билан тенглаштирилган — Tribuna.Uz изоҳи) билан мукофотланганди.