Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия конституциясига тузатишлар террорчилик хавфини бартараф этишга имкон беради
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Бингёл вилоятидаги намойишда "Турк халқи конституцияга тузатишларни қўллаб-қувватлашига ишончим комил. Шу тариқа, биз Фатҳулла Гулен террорчилик оқими, Курдистон ишчи партияси ва ИШИД террорчилари хавфини тўлиқ бартараф этиш имкониятга эга бўламиз", деб айтди.
"Турк халқи душманлари, Ироқ шимолидаги Қандил туманида хўжайинчилик қилаётган КИП террорчилик ташкилоти етакчилари нимани таъкидламоқда? Улар агар сайловчилар 16 апрелдаги референдумда президент бошқаруви шаклига овоз берсалар, унда бу уларнинг якуни бошланиши бўлади демоқдалар", деб таъкидлаб ўтди бош вазир.
Йилдиримнинг айтишича, Туркиянинг барча фуқаролари миллий ва диний мансубликдан қатъий назар, бир хил ҳуқуқларга эгалар.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025