Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойи бошида сўнгги йиллардаги энг йирик интернет-коллапс кузатилди
1 мартга ўтар кечаси Amazon Web Services S3 AWS маълумотларни сақловчи энг йирик булут тизими фаолиятида содир бўлган носозликлар бутун дунё миқёсидаги жуда кўплаб сайт ва интернет иловалари фаолиятида бузилишни келтириб чиқарди. Бу ҳақида securitylab.ru'да хабар берилди.
Жабрланганлар орасида Apple сервислари (App Store, Apple Music, FaceTime, iCloud, iTunes, Photo) ва Adobe, Комиссиянинг қимматли қоғозлар ва АҚШ биржалари сайтлари, GitHub ишлаб чиқарувчилари учун платформа, бир қатор янгиликлар ресурслари, Kickstarter краудфандинг платформаси, Mailchimp почта сервиси, Signal иловаси ва бошқалар қайд этилган.
Amazon'нинг Twitter'даги хабарига кўра, носозликлар кўплаб сайт ва иловалар фойдаланувчи маълумотлар жойланган S3 AWS тармоқ сақловчиси фаолиятида келиб чиққан. Сайтларга кириш билан боғлиқ муаммолар 3,5 соатдан ортиқ давом этган.
Бузилиш Amazon'нинг Виржиниядаги маълумотлар марказида рўй берган. Муаммони тахминан 4 соатдан кейин бартараф этишга муваффақ бўлинган. Компания ўз сервиси фаолиятидаги бузилиш сабабини ошкор қилмади.
Ҳозирда Amazon Web Services одатдагидек режимида хизмат кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
07:50 / 29.04.2025