Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11—12 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади
11–12 март кунлари Ўзбекистонда анъанавий тарзда умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Бу ҳақдаги фармойиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан эълон қилинган. «Кун.uz» манбаси берган маълумотга кўра, айни дамда маҳаллаларда ҳашарга тайёргарлик кўрилмоқда.
Ҳашар март—апрелда мамлакатнинг бутун ҳудудлари бўйича эълон қилинган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ўтказилади.
Ҳашар давомида маҳаллалалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофлари, гузарлар, майдонлар, зиёратгоҳлар, кўчалар, тротуарлар, ариқлар ва болалар майдончалари ободонлаштирилади ва тозаланади. Маҳалла ва аҳоли яшайдиган даҳаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинади.
Бундан ташқари, муҳтож кексаларга, пенсионерлар ва имконияти чекланган кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда умумхалқ ҳашарлари одатга кўра ҳар йили 21 март куни нишонланадиган Наврўз байрами ҳамда 1 сентябрь – Мустақиллик куни олдидан ўтказилади.
Мавзуга оид
21:51 / 11.04.2025
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади
12:33 / 22.03.2025
Дипломатлар ўзбек халқини Наврўз айёми билан табриклади
17:58 / 21.03.2025
Фото: "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тантанаси қандай ўтди?
10:33 / 21.03.2025