Ўзбекистон | 12:18 / 06.03.2017
42731
1 дақиқада ўқилади

Миллий банкка янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси этиб Сухроб Холмуродов тайинланди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.

У 2016 йилдан бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Сухроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент Молия институтини тугатган. 1993 йилдан бери банк соҳасида ишлаб келади.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг аввалги раҳбари Саидахмат Раҳимов қаерга ишга ўтгани номаълум.

Мавзуга оид