Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nestle ва Coca-Cola ҳамкорлигида Nestea чойи ишлаб чиқарилиши тўхтатилади
Американинг Coca-Cola ва Швейцариянинг Nestle компаниялари ҳамкорлигидаги Beverage Partners Worldwide (BPW) корхонаси фаолияти 2018 йилда тўхтатилади. Бу ҳақда Nestle пресс-релизида келтирилган.
BPW Европа ва Канадада Nestea маркаси остида бутилкаларда совуқ чой тайёрлаб сотишга ихтисослашган.
«Салқин ичимликлар маҳсулотлари бозори ўзгаришларга тайёр. Nestle компанияси Nestea мустақил равишда ривожлана олади деб ҳисоблайди», — дея қайд этилган пресс-релизда.
Аниқлик киритилишича, Nestle Coca-Cola компаниясига Nestea маҳсулотини Канада, Испания, Португалия, Андорра, Руминия, Венгрия ва Болгарияда ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун лицензия тақдим этади.

Мавзуга оид
18:11 / 14.10.2024
Қаҳва инсулт хавфини оширади, чой эса камайтиради — тадқиқот
13:31 / 14.05.2024
Ейдиган овқатларимиз, иссиқ чой саратонга сабаб бўладими?
09:49 / 24.02.2024
Ўзбекистонга бир ойда 4,8 млн долларлик чой импорт қилинди
19:37 / 01.02.2024