Фан-техника | 13:52 / 06.03.2017
6333
1 дақиқада ўқилади

Пицца буюртма қилишга мўлжалланган кроссовка тақдим этилди

Pizza Hut компанияси кроссовкалар чиқарилиши ҳақида маълум қилди. Компания дунёнинг 90 мамлакатида пицца етказиб бериш билан шуғулланади. Оёқ кийимидаги тугмача босилса, етказиб берувчи сизнинг аниқ жойингизни аниқлаб, буюртмани рўйхатдан ўтказади.

Pizza Hut кроссовкалари GPS, Bluetooth ва буюртма учун катта қизил тугмачага эга. Тугмача босилса, тизим сизни қаерда эканлигингизни аниқлайди ва иловага смартфон орқали уланади. Унда эса буюртмани рўйхатдан ўтказиш ҳамда етказиб беришга буюртма бериш талаб этилади.

Шунинг учун кроссовкалар аксессуар сифатида ишлатилади. Pizza Hut’да телефонга уланмай туриб пиццага буюртма бериш мумкин эмас.

Кроссовкаларни ҳозирча дўкондан сотиб олишнинг имкони йўқ, уларни аввалига 64 жуфтда, чекланган партия билан чиқаришади ҳамда журналист ва блогерларга синовдан ўтказиш учун тарқатишади. Келажакда оёқ кийими кенг оммага мўлжаллаб сотувга қўйилиши ҳам мумкин, бироқ унинг нархи ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид