Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ш.Мирзиёев: Ўзбекистон-Туркманистон транспорт алоқалари геостратегик аҳамиятга эга
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Амударёдан ўтувчи темирйўл ва автомобиль кўприклари очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этар экан, янги кўприкларнинг дўстлик кўприклари, яқин қўшничилик анъаналарини давом эттириш рамзи бўлишига ишонч билдирди.Бу ҳақида Туркманистон ҳукуматининг расмий сайтида хабар берилди.
Ш.Мирзиёев муҳандислик хусусиятлари ва геостратегик аҳамиятига кўра ноёб ҳисобланган Туркманобод-Фароб кўприкларининг ишга туширилиши нафақат икки биродар халқ, балки бутун Марказий Осиё ҳаётида муҳим бир даврни бошлаб беришини таъкидлади.
"Биз Туркманбоши шаҳридаги денгиз порти, шунингдек Ашхобод-Туркманбоши халқаро автобани қурилишининг тугалланишини катта умид билан кутяпмиз, - деди Ўзбекистон Президенти. - Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Туркманистон ва Марказий Осиё минтақасининг транспорт-транзит имкониятларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради".
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
14:25 / 08.05.2025