Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Обамани Россия қаршисида лапашанглик қилганликда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз твиттерида маълум қилдики, мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама Россия билан муносабатларда «ожизлик» қилган ва бу мамлакатнинг кучайиб, Қримни ўз таркибига қўшиб олишига имкон берган.
«Саккиз йил давомида Россия президент Обамага «босим ўтказиб келди», янада кучли бўлиб, Қримни тортиб олди. Лапашанг!» — дея ёзган у.
Бундан олдинроқ Трамп 2012 йили Обама Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведевга сайловлардан кейин Россия билан муносабатларда «юмшоқроқ» бўлиши ҳақида айтганини эслаб ўтганди.
Америкаликларнинг янги президенти Обамани сайловолди жараёнлари вақтида унинг телефон қўнғироқларини махфий равишда тинглаганликда айблаганди.
ОАВ: Дональд Трамп Россия билан муносабатларда «тўнини тескари кийиб олди»
Мавзуга оид
11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
11:10 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:13 / 23.05.2025