Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти: Тиллерсон ва унинг жамоаси Россия билан Сурия бўйича ҳамкорликни ўрганмоқда
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва унинг жамоаси Россия билан «Сурия масаласи бўйича олға ҳаракат қилиш» имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда давлат департаментининг юқори лавозимли вакили маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, Тиллерсон «Россияни жиддий ҳурмат қилади». Манбанинг қўшимча қилишича, «шундай соҳалар борки, улар Америка учун ўзига хос чақириқдир, буларни ҳал этиш талаб этилади».
Давлат департаменти вакили, шунингдек, АҚШ Сурия бўйича навбатдаги Остона музокараларида кузатувчи бўлиб қолишига доир эҳтимолини билдирди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025