Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паралимпия Ассоциацияси Андижон вилояти бўлимига раҳбар сайланди
Жорий йилнинг 8 март куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Умид Ахмаджонов бошчилигида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов анжуманида Ассоциациянинг Андижон вилояти бўлими раҳбариятининг янги таркиби сайланди.
«Кун.uz» манбаси маълумот беришича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Қорабоев бир овоздан Андижон вилояти бўлимининг янги раиси этиб сайланган. «Бахт имкон ривож» фермер хўжалиги раҳбари Фахриддин Исмоилов эса унинг биринчи ўринбосари этиб сайланган.
Анжуманда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Андижон вилояти бўлимининг 2013−2016 йиллардаги ҳисоботи тингланиб, келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025