Уйчи туманида депутат ва сенаторлар аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганишмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан Олий Мажлис палаталарига ҳудудлардан сайланган депутатлар ва сенаторлар ҳар ойда 10 — 12 кун давомида бир туманда бўлиб, ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолиятини пухта ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса бериши ҳамда шу асосда Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси маҳаллий Кенгашларда муҳокамалар ўтказиш тизимини жорий этиш борасида таклифлар берган эди.
Шундан келиб чиқиб, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари тубдан қайта кўриб чиқилиши, бу борада аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Наманган вилоятидан сайланган депутатлар ва сенаторлар Уйчи туманида бўлиб, фуқаролар билан мулоқот ўтказди.
Очиқ ва самимий мулоқот чоғида тумандаги иқтисодий инфратузилма ва тадбиркорликни ривожлантириш, молия-кредит муассасалари фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини кафолатлаш масалалари диққат марказида бўлди. Бу қонун ижодкорларининг жойларда ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиши, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганиши ҳамда аҳолининг талаб ва таклифларини эшитган ҳолда келгуси вазифаларни белгилаб олишида муҳим аҳамиятга эга.
– Тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини, хонадонларда бўлиб, одамлар фикри ва эҳтиёжларини ўрганмоқдамиз, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Иброхим Ходжиев. Мулоқотларда кўтарилган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Қишлоқ врачлик пунктлари ҳолати, тиббий хизмат сифати, умумтаълим мактабларида ўқитиш жараёни самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, қабул қилинаётган қонун, фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
– Депутатларнинг уйимизга келиб, ҳаёт тарзимиз билан танишиши бизни беҳад қувонтирди, – дейди Оқтош маҳалласида яшовчи Нишанов Хошимбой. – Томорқамизда иссиқхона ташкил этганмиз. Айни кунларда лимон ва турли хилдаги кўкатлар етиштираяпмиз. Иссиқхона ишига барча оила аъзоларимиз жалб қилинган. Шукр, даромадимиз яхши. Тўй қилаяпмиз, уй қуряпмиз. Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаман, деган ҳар бир фуқарога давлатимиз томонидан барча шароит яратиб берилмоқда. Бундан биз жуда хурсандмиз. Шундай шароитларни яратиб бераётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан оиламиз, маҳалламиз ҳамда туманимиз аҳли жуда хурсанд.
Парламент аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари жойларда қизғин давом этмоқда.
Темурмалик Воҳидов
Мавзуга оид
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024