Фан-техника | 22:16 / 10.03.2017
20742
1 дақиқада ўқилади

Bugatti компаниясидан илк спорт яхтаси

АҚШнинг Palmer Johnson кемасозлик верфи Bugatti автомобилсозлик компанияси билан биргаликда  Niniette 66 деб номланган спорт яхтаси яратди. Узунлиги 20 метрлик бўлган яхта Chiron гиперкари услубида яратилган ва 44 узел (80 км дан кўпроқ) тезликкача эриша олади.

Яхтани яратиш лойиҳаси 2015 йилда бошланган. Қайиқ 8 цилиндрли MAN двигатели билан жиҳозланган. Бу яхтадан кейин яна 15 ва 24 метрлик яхта қуриш режалаштирилган. 

Яхтанинг безалишида карбон, чарм, алюминий, ёғоч ва мармардан фойдаланилган. Унда жакузи, бар, ётоқхона ва меҳмонлар ҳудуди бор. 

Яхта нархи айтилмаган. Bugatti Chiron гиперкарининг Европадаги нархи 2,4 млн евродан бошланади. Айни вақтда режалаштирилган 500 та бундай автомобилдан 250 таси сотилган.

 

Мавзуга оид