Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск электростанцияни 100 кун ичида қуриб битира олмаса, ишига пул олмасликка ваъда берди
Электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla ҳамда SpaceX космик корпорацияси аъсосчиси, америкалик машҳур тадбиркор Илон Маск ўз твиттерида катта ваъда берди. У Австралиядаги штат раҳбарияти билан тегишли келишув имзоланганидан кейинги 100 кун ичида электростанция қурилишини тугата олмаса, уни ҳукуматга текинга топширишини ваъда қилган.
The Guardian хабарига кўра, миллиардер ўз ёрдамини Жанубий Австралия штати ҳукуматига таклиф этган. Бу штат ҳудудида электр узилишлари тез-тез кузатилади.
Atlassian компанияси директори Майк Кэннон Брукс Илон Маск твиттер орқали 100 кун ичида электростанция қуриш ҳақидаги гапи қанчалик жиддий эканини сўраган. Маск эса бунга жавобан бу муддат ичида ишни битира олмаса, объектни ҳукуматга текинга топширишга тайёр эканини билдирган.
Март ойи бошида Tesla вице-президенти Линдон Рив компания Жанубий Австралия штатида 100-300 мегаваттли электростанция қуришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. У бу иш учун 100 кун етарли бўлишини айтиб ўтганди.
2015 йилда Tesla Калифорнияда 80 мегаваттли электростанцияни 100 миллион доллар эвазига 90 кун ичида қуриб битирганди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:45 / 27.05.2025
Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади
18:36 / 26.05.2025
Янги автопилот Tesla автомобилини ағдарди
22:35 / 25.05.2025