Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопияда чиқинди уюми остида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди
Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба яқинидаги чиқинди уюмининг ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги.
Аввалроқ 35 киши ҳалок бўлгани, 28 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
Шаҳар раҳбарияти вакиллари маълумотларига кўра, кўпчилик қурбонлар аёллар ва болаларни ташкил қилмоқда.
Чиқиндихона 50 йилдан бери мавжуд бўлган. Воқеа вақтида чиқиндихона ҳудудида 150 га яқин киши бўлган. Қутқарувчилар уюмлар остидан 37 кишини тирик ҳолда чиқариб олишган, уюм остида яна бир неча ўнлаб одамлар қолмоқда.
Мавзуга оид
11:23 / 09.02.2025
Самарқанддаги чиқиндихонада чала туғилган чақалоқ ўлиги топилди
16:52 / 01.01.2025
Эфиопияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди
15:01 / 02.09.2024
“Ҳеч қандай ёнғин ҳолати содир бўлмаган” – Янгийўлдаги чиқиндихона бўйича расмий маълумот берилди
20:30 / 01.09.2024