Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ҳокими Татаристоннинг бир қатор саноат зоналарини кўздан кечиради
Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бугун, 12 март куни Татаристонга ишчи ташриф билан борди. "Қозон" халқаро аэропортида ҳокимни Татаристон Республикаси (ТР) бош вазири Ильдар Халиков кутиб олди. Бу ҳақида республика раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ҳиммат Оқбўтаев Татаристонга ташриф давомида "Олабуға" иқтисодий зонаси, "Камаз" автомобиль заводининг ишлаб чиқарувчи майдонлари, "Эйдос" тиббиёт илми маркази ва "Қозон" агросаноат паркига боришни режалаштирмоқда. Шунингдек Самарқанд ҳокими "АТ-парк" технопарки ва Иннополис илмий шаҳарчаси мисолида минтақадаги АТ-технологиялар ривожи билан танишади.
Бундан ташқари, Оқбўтаев "Энергетика. Ресурсларни тежаш" XVIII халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг очилишида ҳам иштирок этади. Шундан сўнг у ТР Савдо-саноат палатасида Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳияти тақдимотини ўтказади.
14 март, сешанба куни Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади. Учрашув Татаристон президентининг Қозон Кремлида бўлиб ўтади. Томонлар минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
11:51 / 21.04.2025