Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон Россиядан ёрдам сўради
Афғонистон ҳукумати миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 100дан ортиқ иншоотни тиклашда ёрдам беришни сўраб, Россияга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Известия» нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича атташеси Муҳаммад Қосим афғон томони Россия бизнесини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ваъда берди.
«Афғонистондаги кўплаб иншоотлар совет мутахассислари томонидан барпо қилинган ва уларни Россия тиклаши мумкин. Уларнинг сони жами 124та. Улар жумласига «Саланг» туннели, Кобулдаги нон комбинати, Политехника университети, «Жангалак» автотаъмирлаш заводи ҳамда Пули-Хумри шаҳридаги электрстанция киради», — деган Муҳаммад Қосим.
Дипломатнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги иншоотларни тиклаш масаласи аввал ҳам Россия томони билан муҳокама қилинган. Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам Россиянинг иқтисодий иштирокини қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
08:40 / 13.05.2025