Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг икки туманида ИИБ бошлиғи ўзгарди
Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор ички ишлар бошқармалари ва бўлимларига янги бошлиқларни тайинлади. Ўзбекистон ИИВнинг расмий нашри бўлмиш «На посту» газетасида хабар берилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Наманган шаҳрида ички ишлар бошқармалари ва бўлимларига янги бошлиқлар тайинланган.
Подполковник Фаррух Ҳайдаров Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ, подполковник Нематулло Ҳайдаров Юнусобод туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик бошқармасига — подполковник Ҳамиджон Анваров, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармасига — подполковник Исматжон Ибрагимов ва Қўриқлаш бошқармасига — подполковник Саиданвар Саидаълоев бошлиқ этиб тайинланди.
Пойтахт вилояти Қибрай тумани ИИБга полковник Алишер Рашидов, Оққўрғон тумани ИИБга подполковник Ортиқ Худойберганов, Оҳангарон ИИБга подполковник Собиржон Ибрагимов раҳбарлик қилади.
Муҳаммаджон Дадажанов Наманган шаҳар ИИБ бошлиғи бўлди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025