Видео: мотоциклчи тўрт йўлакли автойўл устидан сакраб ўтди

АҚШда мотоциклчи Калифорниянинг Морено-Валли шаҳри яқинидаги 60 рақамли 4 йўлакли шоссе устидан сакраб ўтди. Видеоролик 24 ёшли мотоцикл пойгаси ва мотокросс мухлиси Кайл Катсандриснинг Instagram саҳифасида жойлаштирилган.
Видеолавҳага қолдирилган изоҳда ушбу қалтис ҳаракатни айнан Катсандрис бажаргани қайд этилмаган. Бироқ, YouTube саҳифасидаги лавҳада ижрочи айнан ўзи ҳақида сўз юритилган.
FoxNews телеканалининг хабар қилишича, полиция ушбу видео бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборган. Агар Катсандрис мотоциклни бошқаргани аниқланса, унга хавфли бошқарув айби илгари сурилиши мумкин.
Мавзуга оид

15:22
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35